Диспетчер орқали Вебсайт орқали Илова орқали Телеграм бот орқали Трансфер Ёпиш
Taxi Ok компанияси Самарқанд шаҳрида йўловчи ташиш бозорида 12 йилдан ортиқ фаолият юритиб келмоқда. Компаниямиз томонидан тақдим этилаётган юқори сифатли хизматлар туфайли биз хизматлар бозорида ишончли обрўга эга бўлдик.
Корпоратив мижозлар учун компания имижи ва ҳаракатчанлигини сақлаган ҳолда транспорт харажатларини оптималлаштириш имконини берувчи махсус ҳамкорлик шартларини таклиф этамиз.
Биз транспорт воситаларини ўз вақтида етказиб беришни, ходимларни иш жойига ва муҳим учрашувларга олиб боришни кафолатлаймиз. Автомобилларимиз қулай, ишончли ва комфортлидир.
Комфорт класс: EPICA, TRACKER, ELANTRA ва бошқалар
Бизнес класс: MALIBU, BYD, CAPTIVA ва бошқалар
Ҳайдовчиларимизнинг профессионаллиги ва замонавий диспетчерлик хизмати туфайли сиз юқори даражадаги мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига ишонишингиз мумкин.
Кўрсатилган хизматлар нархи тариф режасига мувофиқ ҳисобланади.
Юридик шахслар учун тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.
Бизнесингиз хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мослашувчан шартлар асосида шартнома тузиш;
Сиз учун энг манфаатли ҳамкорлик шартларини индивидуал танлаш;
Ҳар бир мижозга транспорт хизмати бўйича индивидуал ёндашув;
Хизмат сифати кафолати билан мақбул нархлар;
Автомобиль етиб келгани ҳақида мижозни хабардор қилиш;
Ҳайдовчиларнинг профессионаллиги ва хушмуомалалиги;
Ҳар қандай қулай тўлов шакли.
Шаҳар ва вилоят бўйлаб сафарлар;
Ходимларни иш жойига етказиб бериш;
Ходимларни белгиланган манзилларга олиб бориш;
Курьерлик хизматлари;
Корпоратив тадбирлар ва банкетларга хизмат кўрсатиш;
Аэропортга кутиб олиш ва кузатиб қўйиш хизмати.
Аэропорт ва вокзалларга трансферлар;
Аэропорт ва вокзалларда исм ёзилган табличка билан кутиб олиш;
Шаҳар ва вилоят бўйлаб сафарлар;
Экскурсиялар ва шаҳарнинг тарихий жойларига саёҳатлар.
Кўплаб компаниялар ва хусусий мижозлар билан ишлаш бўйича муваффақиятли тажрибамиз сизларнинг индивидуал эҳтиёжларингизни максимал даражада ҳисобга олиш ва сиз учун энг қулай ҳамда манфаатли ҳамкорлик вариантларини таклиф қилиш имконини беради.
Ҳурмат билан,
Taxi Ok компанияси